Эртага 39 даражагача иссиқ бўлади

“Ўзгидромет” 29 январь, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-18 даража, кундузи 32-34 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-21 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, чўл ҳудудларида 23-25 даражагача, кундузи 32-37 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, Наманган, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.