Ушбу аёл Телеграмда номаълум шахс билан танишиб қолган ва шундан бери унинг банк картасидан жами 6 млн 231 минг сўм миқдоридаги пуллари ечиб олинган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Тошкент шаҳри, Сергили туманида яшовчи 25 ёшли К.Р. жабрланувчининг телефон рақамига сохта хабарлар жўнатиб, Телеграм орқали банк картаси коди ва смс-хабарномани қўлга киритиб пулларни ўзлаштирганлиги маълум бўлди.