6 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

UzNews.uzИИББ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси бугун, 29 май куни соат 12.30 атрофида Юнусобод тумани Мойқўрғон кўчасида юз берган.

Қайд этилишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Malibu 2, BYD Song, ВАЗ 2105, Lacetti, Nexia 3 ва Zil русумли юк автомашиналари иштирокида содир бўлган.ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.