Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро У.С. (муқаддам судланган) фуқаро Н.С.нинг ишончига кириб, унга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда танишлари ёрдамида 25 та тикув машинаси олиш учун субсидия ажратиб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.