Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева оғир жудоликка учради. Унинг отаси Сайфулло ҳожи Ярашев 31 май куни 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Қалампир.уз” хабар берди.
Сайфулло ҳожи Ярашев 1928 йилнинг 13 сентябрида Самарқандда таваллуд топган. У умрини таълимга бағишлади, мактабда ўқитувчи, сўнг директор, туман халқ таълими бўлими бошлиғи лавозимларида ишлади. Нафақага чиққач ҳам тинч ўтиргани йўқ. Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрининг аҳолиси энг кўп маҳалласи “Кунжупай” МФЙга раислик қилди.
Сайфулло ҳожи Ярашев 9 фарзанднинг отаси (4 ўғил, 5 қиз), 31 набира, 62 эвара, 2 чеваранинг бобоси эди. Раъно Ярашева фарзандлар орасида тўртинчиси, уч ўғилдан кейин тўнғич қиз.