Бугун, Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Президенти ва Қатар Амирининг музокаралари бўлиб ўтди.
Унда, Қатарнинг етакчи компаниялари (энергетика, газ-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, логистика, туризм ва бошқа тармоқларда) умумий қиймати 12 миллиард доллардан зиёд йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилган.
Шунингдек, томонлар Афғонистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатилиши муҳимлигини таъкидлашган. Жумладан, Трансафғон темир йўлини барпо этиш лойиҳаси ҳам кўриб чиқилган.