Марказий сайлов комиссияси 6 июнь куни Ўзбекистон Президентлигига номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олди.
Жумладан, ХДПдан номзод Улуғбек Иноятовга Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилояти кенгаши раиси Бадриддин Насриев;
ЎзЛиДеПдан номзод Шавкат Мирзиёевга Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов;
“Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Робахон Маҳмудовага Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Музаффара Абдиева;
Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Абдушукур Ҳамзаевга Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали ректори Шавкат Ҳасанов ишончли вакил бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 июндан Ўзбекистон Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бошланади.