Жорий йил 12 июнь кунига ўтар кечаси соат 01:30 атрофида Андижон вилояти Бўстон туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро А.И. ўзининг яшаш хонадонида турмуш ўртоғи 1973 йилда туғилган М.А. билан оилавий келишмовчиликлар сабабли ўзаро жанжаллашиб, темир труба билан М.А.нинг бош қисмига бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов хабар берди.
Шундан сўнг марҳуманинг турмуш ўртоғи содир қилган ушбу ҳаракатларидан пушаймонлик билдириб, соат 04:00 атрофида туман ИИБга мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бўстон туман прокурори томонидан фуқаро И.А.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эркак ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.