Ёш ўтгани сари танада ҳам хотирада ҳам турли ўзгаришлар юзага келади. Жамиятдаги кишилар орасида кексалик чоғида паркинсон, алцгеймер сингари касалликлар кўп учрайди. Бу борада олиб борилган тадқиқотлар кексаликда хотиранинг яхшилигини сақлаб қолувчи озуқанинг нима эканлигини аниқлади. АҚШдаги «Ерёнғоқ» институти тарафидан олиб борилган таҳлиллар, 55 ва 75 ёшларда оралиғидаги олти минг олти юздан ортиқ кишиларда ўтказилди. Тадқиқотлар икки йил давом этди. Хотира сустлашиши ва ақлий меҳнат қобилиятини йўқотганлар ҳамда йўқотмаганлар орасида икки йиллик кузатув мобайнида кўнгиллиларнинг қанча миқдорда ва қанча вақт мобайнида ерёнғоқ истеъмол қилганликлари ёзиб борилди.
Таҳлиллар охирида, ҳафтада уч ёки ундан кўпроқ миқдорда ерёнғоқ истеъмол қилганларнинг натижаси шуни кўрсатдики, уларда зеҳннинг пасайиши секинлашган ва ақлий меҳнат қилиш лаёқати сезиларли даражада ижобий томонга ўзгарган. Бундай муаммоларга ҳечам дуч келмаган гуруҳда эса зеҳннинг ишлаш қобилияти янаям яхшилангани аниқланди.
Шунингдек, мутахасислар ерёнғоқда мавжуд бўлган Е витамини алцгеймер хасталигига қарши курашишда катта ёрдам беришини маълум қилишди. Дунё миқёсида олиб борилган таҳлиллар ҳам ерёнғоқнинг тана фаолияти учун ниҳоятда ижобий фойдалар беришини тасдиқлайди.