Ўзбекистонда 14 июнь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат 34-39°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-42° гача бўлади.


Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 37-39° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-30° бўлади.