Хоразмда авто ва электромобиллар ишлаб чиқариш учун 30 та корхонадан иборат машинасозлик кластери ташкил этилади
Айни вақтда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев хоразмлик сайловчилар билан учрашув ўтказмоқда.
Номзод Питнакдаги автомобил заводи қувватлари келгуси йилнинг ўзида ҳозирги 90 минг донадан, 150 мингга етказилишини айтди.
“Шу ернинг ўзида янги авто ва электромобиллар ишлаб чиқариш учун 30 та корхонадан иборат машинасозлик кластери ташкил этилади ва импорт бўлаётган 100 хил турдаги бутловчи қисмлар маҳаллийлаштирилади.
Ушбу кластерларда 2030-йилга келиб, йилига 2 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилади”, – деди Шавкат Мирзиёев.