Андижонда бир-бирига туташ учта уй ёниб кетди

15 июн куни соат 17:58 да Aндижон вилояти Aндижон шаҳарда жойлашган яшаш уйларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:05 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин қуршаб олинган ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Қўшимча маълумот тақдим этилади, дейилади хабарда.