Ўзбекистон Мусулмонлар идораси маълум қилишича, бугун — 19 июнь душанба куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир.
Демак, Қурбон Ҳайити 28 июнь – чоршанба кунига тўғри келади.
Агар Президентнинг тегишли Фармонига ўзгартириш киритилса, байрам муносабати билан барча ходимлар 5 кун кетма-кет дам олишлари мумкин.
Чунки,
➖ 28 июнь, чоршанба куни – Қурбон ҳайити биринчи куни;
➖ 29 июнь – пайшанба, одатий иш куни (ушбу кун дам бўлиши ҳозирча назарда тутилмаган);
➖ 30 июнь – жума, қўшимча дам олиш куни;
➖ 1 июль – шанба, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни;
➖ 2 июль – якшанба, одатий дам олиш куни.