«Янгиҳаёт» туманидаги кўпқаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди

Бугун, 19-июн куни соат 20:29 да Тошкент шаҳар «Янгиҳаёт» тумани «Янги Дархон” МФЙ Наво кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг юқори қаватларидаги хонадонларида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон соат 20:38 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:56 да ўраб олинган ва соат 20:59 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида 15 қаватидаги хонадонда 5 кв.м майдонида ўрин кўрпа ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.