Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-26 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 22-25 метргача тезлашиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 22-25 метргача тезлашиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси 22-27 илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ, Сурхондарё вилоятида 41 даражагача иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 22-25 метргача тезлашиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 22-25 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.