Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Тайлоқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.П. “Х.С.” фермер хўжалигига қарашли 20 сотих ер майдонини фуқаро Ғ.А.га фирибгарлик йўли билан 75 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Марҳамат туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “М-а.” МЧЖ бригадири Т.Ғ. фуқаро Х.А.га МЧЖнинг 3 гектар ер майдонини 12 000 АҚШ доллари эвазига боғдорчилик фаолияти учун расмийлаштириб беришини айтиб, шундан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.