18 ёшдан кичик болаларга ота-онаси розилигисиз ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлади

АҚШнинг Техас штати губернатори Грег Эбботт 18 ёшга тўлмаган болаларнинг ота-она розилигисиз ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқловчи қонунни имзолади.

Қонун вояга етмаган болаларнинг ўз аккаунтларини яратиши учун келаси йил сентабрдан бошлаб ижтимоий тармоқлар томонидан болаларнинг ота-онаси ёки васийларидан розилик олишни талаб қилади. Компанияларга болаларнинг овқатланиш тартибининг бузилиши ёки гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган зарарли контентларни кўришига йўл қўймаслик сўралган. Бунинг учун контентларни фильтрлашнинг янги тизимларини яратиш талаб этилади, деб хабар беради hightech.plus.