Дунё аҳолиси қандай яшайди? – Статистика

Дунё аҳолисининг сони 7,8 миллиард кишидан ошди. Бу рақамни (7,8 миллиардни) 100% деб олиб, баъзи хусусиятлар юзасидан таснифласак, қуйидаги кўриниш ҳосил бўлар экан (Ушбу статистика Халқаро ташкилотлар ва институтлар маълумотлари асосида тайёрланди!).

100% дунё аҳолисининг:
11% – Европада яшайди;
5% – Шимолий Америкада;
9% – Жанубий Америкада;
15% – Африкада;
60% – Осиёда.
49% – аҳоли қишлоқларда яшайди;
51% – аҳоли шаҳарда.
12% – хитой тилида гаплашади;
5% – испан тилида;
5% – инглиз тилида;
3% – араб тилида;
3% – ҳинд тилида;
3% – бенгал тилида;
3% – португал тилида;
2% – рус тилида;
2% – япон тилида;
62% – аҳолининг ҳар бири ўз она тилисида.
77% – аҳоли ўз уйига эга;
23% – аҳолининг уй-жойи йўқ.
21% – аҳоли керагидан кўп овқат ейди;
63% – аҳоли истаганча овқатланиши мумкин;
15% – аҳоли тўйиб овқатланиш имкониятида маҳрум (бу тоифанинг миқдори йил сайин шиддат билан ошиб бормоқда);
48% – аҳоли камбағалликда яшайди;
87% – аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланган;
13% – аҳоли тоза ичимлик сувидан маҳрум;
75% – аҳолида уяли телефон бор;
25% – аҳолида уяли телефон йўқ.
30% – аҳоли интернетга уланиш имкониятига эга;
70% – аҳолининг интернетга уланиш имконияти йўқ.
7% – аҳоли олий маълумотли;
93% – аҳоли олий ўқув юрти ёки коллежда ўқимаган.
83% – Аҳоли ўқиш ва ёзишни билади;
17% – аҳоли саводсиз.
33% – Аҳоли христианлар;
22% – аҳоли мусулмонлар;
14% – аҳоли ҳиндуизм;
7% – аҳоли буддистлар;
12% – аҳоли бошқа динларга эътиқод қилади;
12% – аҳоли бирор динга эътиқод қилмайди.
26% – одам 14 ёшга етмасдан вафот этади;
66% – фоиз одам 15 ёшдан 64 ёшгача умр кўради;
8% – одамгина 65 ёшдан ошган.

Жалолиддин САФОЕВ