Чиройли авторақамлар, рўйхат ва нархлар янгиланди

Янги чиққан қарорга биноан “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

Қарор билан амалга оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, IE, IАE, III, IIIA, IIIE, IIIАE типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг рўйхати янгиланди.

2023 йил 1 июлдан аукцион савдолари орқали сотилиши белгиланмаган, ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган 680 жуфт давлат рақами белгилари 6-тоифага доир бошланғич нархда аукцион савдоларига қўйилади.
Автомобиль бошқа шахсга ўтказилганда унинг оширилган ставкада олинган “Чиройли рақами” йўл ҳаракати хавфсизлиги органларида 12 ой сақланиши мумкин. Ундан кейин яна 12 ойга сақлаш учун БҲМнинг 1 баравари (330 минг сўм) миқдорида пул тўланади. Олдин қўшимча 12 ой сақлаш тартиби бўлмаган, 12 ойдан кейин “Чиройли рақам” олиб қўйилган.


Аукционда рақобат тартиботи амалга ошмади деб эътироф этилганда (иккинчи ғолиб рад этган ёки харидорлар мавжуд бўлмаганда), ахборот тизимида автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича беришни 5 кун муддат ичида автоматик равишда қайта эълон қилинади. Олдин бу борада аниқ муддат белгиланмаган эди.