Жорий йилнинг 21 июнь куни Қўқон шаҳар шошилинч ёрдам кўрсатиш марказига 1998 йилда Қўқон шаҳрида туғилган О.З. ўнг кўкрак қафаси олди томони тешиб ўтувчи санчилган-кесилган жароҳатлари билан вафот этган ҳолда шифохонага олиб келинган.
Маълум бўлишича, шу куни соат 21:00 ларда О.З. ўртоқлари билан Данғара туманидаги «Марокаш» номли чойхонада ўтирган вақтида, 1998 йилда Қўқон шаҳрида туғилган Жўраев Улуғбек Авазжон ўғли бир нечта ўртоқлари билан чойхонага келиб, фуқаро О.З.ни ўзлари турган жойга чақириб, ўзаро гап талашиб жанжаллашиб, ёнида бўлган ўткир тиғли жисм билан О.З.нинг ўнг кўкрак қафасига уриб, тан жароҳати етказган.
Натижада О.З тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда гумондор Жўраев Улуғбек Авазбек ўғлини қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.
«Агарда Сиз, Жўраев Улуғбек Авазбек ўғли ҳақида бирор-бир маълумотга эга ёки унинг ноқонуний ҳаракатларидан жабр кўриб, тазйиқига учраган бўлсангиз дарҳол яқин орадаги ички ишлар органларига ёки «102» қисқа рақамига мурожаат қилишингиз сўралади. Шахсингизни сир сақланиши кафолатланади», дейилади Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.