Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ф.Э. ва бошқалар “Тинчлик” МФЙда жойлашган захирадаги томорқа ер майдонини фуқаро Н.Т.га фирибгарлик йўли билан 400 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 250 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Урганч туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро В.Р. туман ҳудудидаги 6 сотих захирадаги ер майдонини фуқаро Б.Б.га фирибгарлик йўли билан 300 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 4 500 АҚШ доллари ва 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моодаси (пора бериш ) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.