10 846 нафар ички ишлар органи, 2 653 нафар Миллий гвардия ва 2 252 нафар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими ҳайит намози ўқиладиган масжидларда хавфсизликни сақлаш учун жалб қилинади.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова маълум қилди.
28 июнь – Қурбон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан соат тонгги 05:00 дан 06:20 гача 2 058 та масжидда ҳайит намозлари ўқилади ва тахминан 2 млн 200 минг нафардан ортиқ фуқаро қатнашиши кутилмоқда.
Жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳудудларда 3 318 нафар заҳира кучлари ташкил этилган.
Шунингдек, масжидлар атрофидаги йўлларда транспорт воситалари ҳаракатини вақтинча чекланиб, 150 метр узоқликда алоҳида автотураргоҳлар ташкил этилади.