Жорий йил 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари my.edu.uz электрон платформаси орқали 2023 йилнинг 1 июль кунидан 20 июль (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн қабул қилинади.
Мазкур платформага:
– туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ID карта маълумотлари;
– 3х4 ҳажмидаги фотосурат киритилади.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда республикамизда 330 та касб-ҳунар мактаблари фаолият кўрсатмоқда.