4 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат
31-36°  бўлади.

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 34-36° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24-29° бўлади.