Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.
Мазкур фармон билан Президентнинг 2020 йил 6 ноябрдаги «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги фармонига ўзгартириш киритилди.
Унга кўра мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичини олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиш 2 йилга кечиктирилди.
Натижада жорий йилда мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олинмайди.