Ўзбекистонда 5 июль, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 20-22 даража, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.