Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бирлашган таҳририяти махсус мухбири, журналист Георгий Андреевич Петросян оғир касаллик туфайли 53 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати ва Бирлашган таҳририят жамоаси хабар бермоқда.
Г. Петросян ўткир журналистик материаллари билан бир қаторда, ўнлаб бадиий ижод намуналари ҳам турли нашрларда чоп этилган. Г. Петросян рассомчиликда ҳам юқори истеъдодга эга эди. Унинг ҳажвий жанрда чизган расмлари кўплаб газета ва журналларда босилган. Ижод йўли давомида Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирланган, МДҲ давлатлари ички ишлар органлари муассислигидаги “Содружество” (“Ҳамдўстлик”) журнали томонидан ўтказиладиган халқаро танловларнинг бир неча карра ғолиби бўлганди.
Иқтидорли журналист Георгий Андреевич Петросяннинг оила аъзоларига, яқинларига ҳамдардлик билдириб қоламиз.