Зафаробод туманида 3 туп игнабаргли дарахтларни ноқонуний кесган шахсга 1 650 000 сўм миқдорида жарима тайинланди. Шунингдек, ҳуқуқбузар ўсимлик дунёсига етказилган 25 миллион 740 минг сўм зарарни ҳам тўлайди.
Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги «Ёрқин» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилган навбатдаги профилактик рейд давомида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси инспекторлари томонидан дарахтларнинг ноқонуний кесилгани аниқланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.