Тошкентда эртага жамоат транспорти ҳаракати ўзгаради

Эртага, 9 июл куни пойтахтда автобуслар ҳаракати соат 05:00 дан бошланади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар берди.

Шунингдек, эртага Тошкент метрополитенида ҳам поездлар ҳаракати ишида ўзгариш юз беради. Метро ҳаракати иш кунлари учун тасдиқланган доимий жадвал асосида ташкиллаштирилади.

Эслатиб ўтамиз 9 июл куни мамлакатда Ўзбекистон президенти сайлови ўтказилади.