UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевга 3 хонали уй совға қилинди



Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбдек Абдураҳмонов Нурсултон Рўзибоевга UFC’даги ғалабаси муносабати билан 3 хонали уй совға қилди.

“Доим жангда ютиб келсам, эътибордан четда қолдирмайди. Бу сафар мана уй совға қилди. Президентимизга ва ҳокимимизга раҳмат”, — дейди Нурсултон Рўзибоев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 июль куни Нурсултон Рўзибоев UFC Vegas 76 турнирида бразилиялик тажрибали рақибини муддатидан олдин мағлубиятга учратганди.