Бугун Самарқанд шаҳридаги «Ёшлар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган автогураргоҳ олдида кетаётган болага итлар ҳамла қилгани ва такси ҳайдовчиси уни қутқариб қолгани ҳақида хабар берган эдик.
Жорий йилнинг 8 июль куни тасвирга тушиб қолиб, кейин тарқалган ҳолат Самарқанд шаҳрининг Набиев-4 кўчасида содир бўлган бўлиб, ўша куниёқ болага тиббий-психологик ёрдам кўрсатилган ва айни пайтда унинг ҳолати яхши.
Бугун Самарқанд шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров ҳамда шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Исматжон Ибрагимов боланинг ҳаётини сақлаб қолган такси ҳайдовчиси, 23 ёшли Фирдавс Аҳмедов ва унинг ота-онасига миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, Фирдавс Аҳмедовга эсдалик совғалари топширилди.