Ҳоким ўринбосари лавозимидан озод этилган Абдурашидов яна Қарши тумани ҳокимлигида иш бошлади

Абдурашидов Даврон Қарши тумани ҳокимлиги капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси вазифасини вақтинча бажарувчиси лавозимига тайинланди.

Қизиғи, 2022-йилнинг август ойида Абдурашидов Даврон Шавкатжонович, Қарши тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилганди. 

Шундан сўнг, Даврон Абдурашидов Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси қурилиш, жиҳозлаш ва бинолардан фойдаланишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.