Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, текшириш давомида ов қилиш мақсадида келган ва ушбу қилмишни содир этган шахслар аниқланган.
Улардан 2 дона ов қуроллари холислар иштирокида олиб қўйилган.
Қоровулбозор тумани экология бошлиғи олган тан жароҳатлари юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда,- дейилади хабарда.