Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида туман экология бўлими ишчи гуруҳи томонидан тезкор рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида «Себатли» массиви ҳудудида 753 туп тожик кавраги ўсимлигига зарар етказилгани, илдиз қисмлари ковланиб, кесилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат оқибатида ўсимлик дунёсига жами 372 миллион 735 минг сўм зарар етказилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, прокуратурага юборилган.