Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 18.07.2023 08:45 да (18.07.2023 йил, Гринвич бўйича 03:45 да) зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Эпицентр: Фарғона вилояти, Қувасой шаҳри. Зилзила координаталари: 40,32 градус шимолий кенглик; 71,93 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 251 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Қувасой шаҳрида 3 балл, 5 км.
Фарғона шаҳрида 2-3 балл, 14 км.
Фарғона туманида 2-3 балл, 16 км.
Тошлоқ туманида 2 балл, 23 км.
Қува туманида 2 балл, 24 км.
Марғилон шаҳрида 2 балл, 24 км.