Ўзбекистонда абитуриентлар энг кўп қайси ОТМга топширгани маълум бўлди

2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди. Қабул якунига кўра онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони 1 018 007 нафарни ташкил этди.

Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:

Ўзбек тили — 890 304 нафар;

Рус тили — 95 456 нафар;

Қорақалпоқ тили — 29 917 нафар;

Бошқа тиллар — 2 330 нафар.

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

Кундузги таълим шакли — 577 096 нафар;

Кечки таълим шакли — 24 802 нафар;

Сиртқи таълим шакли — 407 945 нафар;

Масофавий таълим шакли — 8 164 нафар.

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

Ўзбекистон миллий университети — 36 782 нафар;

Тошкент давлат транспорт университети — 30 421 нафар;

Фарғона давлат университети — 29 941 нафар;

Тошкент давлат педагогика университети — 28 827 нафар;

Қарши давлат университети — 28 417 нафар.

Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича биринчи 5 талик:

Қашқадарё вилояти — 120 008 нафар;

Самарқанд вилояти — 114 180 нафар;

Фарғона вилояти — 94 999 нафар;

Тошкент вилояти — 89 603 нафар;

Сурхондарё вилояти — 84 457 нафар.