Бугун Ўзбекистонда 42 даража иссиқ бўлади

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 35-40°, жанубда 42° гача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 38-40° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27-32° бўлади.