51 минг дарахтни нобуд қиладиган йўл лойиҳаси ўзгартириладиган бўлди – Экопартия



Сурхондарё ва Бухоро вилояти ҳудудида қуриладиган йўл лойиҳаси доирасида 51 минг туп дарахт кўчириб ўтказиш ва кесиш режалаштирилган эди.

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари, олим ва мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида 51 минг туп дарахт кесилиши билан боғлиқ ҳолатни ўрганиш учун салқингина хонасидан чиқиб ҳудудларга боришган.

Манзилга етиб борган Ишчи гуруҳ жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлган ушбу лойиҳани соҳа мутахассислари иштирокида ўзгартириш ва дарахтларга зарар етказмаслик бўйича мутасаддиларга таклиф беришгани айтиб ўтилди.