Хабарингиз бор, амалдаги қонунчиликка кўра, ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан тўққиз бараваригача бўлган миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
Андижон шаҳрида яшовчи 59 ёшли А.А. йўлларда белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб, 38 маротаба қоидабузарлик содир этган ва ИИБ ЙҲХБ томонидан жаримага тортилган.
Бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари бу ҳақда қарздорни огоҳлантирган ва тўлаши зарурлигини тушунтирган.
Ҳақиқатдан ҳам бошқарувидаги “Lacetti”ни тез ҳайдашини тан олган А.А. 38 та жарима учун 13 млн. 200 минг сўм жарима пулларини тўлади.