Президент Шавкат Мирзиёев фойдали қазилмалар захираси ва ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга оид тақдимот билан танишди.
Қайд этилганидек, бу йил 6,7 миллион тонна кўмир қазиб олиш режа қилинган.
Каолин бўйича қиймати 620миллион долларлик 33 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Ундан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобига жорий йилда экспортни 81миллион долларга, 2030 йилга бориб 180миллион долларга етказиш мўлжалланган.
Шунингдек, уран захирасини ўстириш бўйича хорижий компаниялар билан ҳамкорликда геология-қидирув ишлари давом эттирилади.
Сурхондарёдаги тошкўмир бўйича 5 та истиқболли майдонни хусусий секторга бериб, геология-қидирув ишларини жадаллаштириш, Ангренда қазиб олинадиган кўмирсифатини яхшилаш ва саралаш технологияларини жорий этиш бўйича кўрсатма берилди.
Янги каолин конларини топиш ва оқ каолин захирасини 200миллион тоннага етказиш, уни қайта ишлаш лойиҳаларини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.
Гидротермал ва қора сланецли уран конларини ўзлаштиришга хорижий инвесторлар жалб қилиниши белгиланди.