Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Ж.М. «О.Ф.» МЧЖ умумий овқатланиш шохобчасининг ёпиб қўйилган ҳисоб-рақамини очиб берганлиги эвазига “С.” МЧЖ юристи Ю.О. (собиқ ДСИ ходими) орқали тадбиркор М.А.дан 2000 доллар пора талаб қилиб, ушбу пулларни Ю.О. олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.