Ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Р. “Ялти” МФЙдаги “М.” фермер хўжалигига қарашли 50 сотих ер майдонини фуқаро Т.Х.га 45 минг АҚШ долларига сотишини айтиб, олдиндан 40 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси Ш.Ш. фуқаро У.Х. билан ўзаро тил бириктириб, фуқаро У.Т.га танишлари ёрдамида 10 минг АҚШ доллари эвазига “Навбаҳор” МФЙ худудидаги 16 гектар ер майдонини аукцион савдолари орқали ютиб олиб беришини айтиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.