Бугун, 9 август куни соат 14:00 лар атрофида Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган «Фарғона азот АЖга қарашли омборхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлди.
Воқеа жойига маҳаллий ФВБнинг 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва соат 15:20 да ёнғинни ўчирган.
Ёнғин натижасида тахминан 70-80 кв.м майдонда омборхонанинг ичида бўлган кўмир маҳсулоти ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.