Бугун ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳрида қотиллик юз бергани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура мазкур хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.
Баёнотда айтилишича, жорий йилнинг 8 август куни Олмалиқ шаҳрида 48 ёшли эркак ўзаро келишмовчилик оқибатида 56 ёшли эркакка пичоқ билан тан жароҳати етказиб, қасддан ўлдирган.
Прокуратура, шунингдек, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилгани ва гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланганини маълум қилди.