Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари Жалол Арашов лавозимидан озод этилиб, Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Ботиржон Шаҳриёров Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У 2022 йил апрелидан туризм ва маданий мерос вазирининг оммавий тадбирлар ва маданий мерос масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган ва 2023 йилнинг январида ушбу лавозимдан озод қилинган эди.