Эндиликда ҳар бир дарахтга паспорт берилади ва 2030 йилгача Тошкентнинг яшил майдонлари 5000 га етказилади.
Бу борада ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, 2024 йилда ҳозирда мавжуд 900 га қўшимча 300 га кўкаламзор ҳудуд ташкил этилиб, яшил майдонлар 1100 гектарга, 2025 йилга 1400, 2026 йилда 1900, 2027 йилга 2500, 2028 йилда 3200, 2029 йилда 4000 гектарга етказилади.
Пойтахт ҳокимлигининг таъкидлашича, пареллел равишда бугунгача экилган ва экилаётган ҳар бир дарахтга паспорт бериш ва уларнинг парвариши учун масъулларни бириктириш ҳамда ўсиш жараёнини назорат қилинади.