1. Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;
2. Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) давлат рақами белгилари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида;
3. Транзит рақам белгилари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида;
4. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт рақам белгилари ўрнига янги рақам белгиси бериш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;
5. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона давлат рақам белгиси ўрнига янги давлат рақам белгиси бериш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида бўлади.
Давлат рақами белгиларини бериш учун тўлов миқдорлари охирги марта 2011 йилда ўзгарган.