11 август куни Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Нисбатхонов Шукуруллохон Холматхонович номзоди Марғилон шаҳар депутатлари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди ва ҳозирга қадар Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Шукуруллохон Нисбатхонов шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди