Суриядаги террорчилик ташкилоти сафига қўшилиб, жанговар ҳаракатларда қатнашиб келаётган шахс аниқланди, деб хабар берди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 2001 йилда Тошкент шаҳрида туғилган М.Т. Туркияга бориб, у ерда «Катиба ал-Ғуроба ал-Туркистон» террорчилик ташкилоти ёлловчиларининг таъсирига тушган. Айланма йўллар орқали Сурияга ўтиб, ушбу ташкилот сафига қўшилган. Унинг ҳозирда жанговар ҳаракатларда қатнашиб келаётгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 244−2-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу жиноят учун қонунчиликда 5 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.