Андижондаги дарёдан 10 яшар боланинг мурдаси топилди

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги “Қорадарё” дарёсидан 10 яшар боланинг мурдаси топилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 13 август куни соат 17:53 ларда Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Маслаҳат ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қорадарё” дарёсидан 10 ёшли ўғил боланинг жасади чиққани ҳақида маълум қилинган. Олиб борилган суриштирув натижасида ушбу жасад туманнинг “Орс” маҳалласи Юқори кўчасидаги уйда яшаган 2012 йилда туғилган Т.А.га тегишли экани очиқланган. Марҳумнинг жасади суд-тиббий экспертизасига юборилган.

Вилоят ФВБ навбатчи-диспетчерлик хизматига сувда чўкиш бўйича хабар келиб тушмагани айтилмоқда. Шунингдек, бола қандай қилиб дарёда чўкиб кетгани ҳақида маълумот мавжуд эмас.